Президент Владимир Путин Россия саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси съезди доирасида бир гуруҳ бизнесменлар билан бўлиб ўтган ёпиқ учрашувда уларга Украинадаги активларини сотмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Учрашувда иштирок этган қатнашчилардан бирининг айтишича, Путин муносабатлар яхшиланишига умид борлиги, сабр қилиш лозимлиги, қолаверса, Украинада ҳокимият алмашиши мумкинлиги, бизнес эса қолишини билдирган.
Шунингдек, Путин Россия ва АҚШ ўртасидаги келишмовчилик кучаймаслиги, аксинча, икки мамлакат муносабатлари аста-секин ижобий томонга ўзгариб боришини таъкидлаган. Бу айнан қачон содир бўлиши ва Россияга қарши санкциялар олиб ташланиши муддати ҳақида давлат раҳбари изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)