Божхона ходимларига «Яндекс. Почта» фойдаланувчиларидан бирининг шахсий ёзишмасини тақдим этишдан бош тортиш ҳолати юзасидан судда «Яндекс»нинг Россия федерал божхона хизмати устидан қўли баланд келди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қарор Москванинг Хамовнический суди томонидан 22 март куни қабул қилинди. Мазкур қарор билан «Яндекс»га нисбатан чиқарилган давлат идорасига маълумот тақдим этмаганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги моддани қўллаш бўйича қарор бекор қилинди.
Суд баҳсига Находка божхонасининг «Яндекс. Почта» фойдаланувчиларидан бирининг божхона тўловларидан бўйин товлаш муҳокама этилиши мумкин бўлган ёзишмаси юзасидан сўрови сабаб бўлди. «Яндекс» уларни тақдим этишдан бош тортган, натижада компания айбдор деб топилиб, жаримага тортилганди.
Компанияда ёзишмани тақдим этишдан бош тортиш бўйича суд иши «Яндекс» тарихида биринчи марта рўй бергани таъкидланди.
Изоҳ (0)