2016 йилнинг 25 март, жума куни Токиода ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг 11-кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония вакиллари кўп томонлама, жумладан, минтақавий хавфсизлик, савдо ва инвестиция, транспорт инфратузилмаси ва логистикани ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Шунингдек, жорий йилда Ашхободда бўлиб ўтадиган мулоқотнинг ташқи ишлар вазирлари 6-кенгашига тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)