Кремлда Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашуви бошланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Путин Керрига Москвага учиб келганидан сўнг самолётдан портфелини олиб тушишга ҳеч ким ёрдам бермаганини эслатиб, бундан таъби тирриқ бўлганини билдирди. Президент Давлат котиби портфелида «қимматли нарса, айтайлик, Россия билан савдолашиш учун пул» бўлиши мумкинлигини айтиб, мутойиба қилди. Ўз навбатида, Керри портфель ичидагиларни Путинга у билан холи қолганда кўрсатиш ва бу «ёқимли сюрприз бўлиши»ни ваъда қилди.
Изоҳ (0)