Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рокфеллерлар оиласи хайрия фонди қазилма ёқилғи билан боғлиқ компаниялардан барча инвестицияларни олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фонд баёнотида нефть компаниялари углеводородлар қазиб олишни давом эттириши учун мантиқий сабаб йўқлиги, барча очилган конлар қўл теккизилмаган ҳолда қолиши лозимлиги билдирилган. Нефть компаниялари ўзини масъулиятсиз тутаётганига мисол тариқасида углеводородларнинг иқлим ўзгаришига таъсири борасида барчани чалғитган ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида қайғурмаган ExxonMobil компаниясини келтирган. ExxonMobil, ўз навбатида, фондни компанияга қарши фитнада айблади. 

Маълумот учун, Рокфеллерлар оиласи хайрия фонди инсоният тарихидаги биринчи миллиардер, Standard Oil нефть компанияси раҳбари Жон Рокфеллер ворислари томонидан ташкил этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда