Сурия армияси 2015 йил май ойида ИШИД жангарилари томонидан эгалланган Пальмира шаҳрига кирди. Бу ҳақда мамлакат давлат телевидениеси маълум қилган, дея хабар беради Meduza.
Ҳукумат қўшинлари Россия авиацияси кўмагида Пальмирага ҳужумга ўтганлиги билдирилмоқда.
Олдинроқ армия шаҳар остонасидаги барча баландликларни эгаллаб олгани ва 24 март, пайшанба куни Пальмирани эгаллашни ваъда қилгани ҳақида хабар берилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)