Конго республикаси президенти Дени Сассу-Нгессо мамлакатда 20 март, якшанба куни бўлиб ўтган ва тўққиз номзод қатнашган президентлик сайловларида 60% овоз тўплаб, биринчи турдаёқ ғолиб чиқди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Раймон Мбулу маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Ўтган йил октябрида Конгода президентликка номзодлар учун 70 ёш билан боғлиқ чекловни бекор қилган конституциявий референдум бўлиб ўтган ва бу 72 ёшли Сассу-Нгессога ўз номзодини қўйиш имконини берганди.
Президент 32 йилдан бери давлат ҳокимияти устида: у 1979—1992 йилларда мамлакатни бошқарган, фуқаролик урушидан сўнг 1997 йили яна лавозимини қайтариб олганди. Кейинчалик 2002 ва 2009 йиллардаги сайловларда ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)