Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

24 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

1. Ўзбекистон терма жамоаси Филиппин билан ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритди. «Дарё» ташкил этган сўровномада қатнашган муштарийларнинг 30 фоиздан ортиғи ҳақ бўлиб чиқди — Ўзбекистон 1-таймда гол уролмади.

2. Сурия армияси Пальмирага кирди. Аввалроқ Сурия армияси Пальмира яқинидаги барча асосий баландликларни эгаллаб олгани ва 24 март куни шаҳарни эгаллашга ваъда бергани ҳақида хабар берилган эди.

3. Давлат солиқ қўмитаси томонидан лицензиясиз таксичилар маъмурий жавобгарликка тортилди. Хабар беришларича, назорат тадбирлари ноқонуний равишда киракашлик фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

4. Тошкентда Темирйўл музейидан эски ТошМИгача бўлган трамвай релсларини демонтаж қилиш ишлари бошланди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, 12- ва 26-трамвай йўналишлари бутунлай ёпилиши мумкин.

5. Дунёда 7 ёшдан кичик 87 миллион нафар бола қуролли можаролар шароитида яшамоқда. ЮНИСЕФ томонидан можаролар ҳудудида истиқомат қилаётган болаларга уларнинг ақлий ривожланишига кўмак берадиган шароитлар яратишга ҳаракат қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар