Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

ФИФА кунларидан унумли фойдаланган Европанинг бир қатор миллий терма жамоалари 23 март, чоршанба куни ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Евро—2016 иштирокчиси ҳисобланган Хорватия термаси Исроилга қарши ўйинда ўзи учун янги — 3-5-2 тактик схемасида ҳаракатланди. Италиянинг «Интер» клуби ярим ҳимоячилари — Иван Перишич ва Марцело Брозович томонидан урилган голлар мезбонлар ғалабасини таъминлаган. Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Срна учрашувнинг 44-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган.

Литва термасининг янги бош мураббийи Эдгарас Янкаускас ўзининг дебют учрашувида Евро—2016 иштирокчиси — Руминияга имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол захирадан майдонга тушиб, Руминия сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказган Станчу ҳисобига ёзилди. У 25 метрлар узоқликдан тўпни Литва дарвозасига жойлади.

38 минг мухлис кўз ўнгида кечган ўртоқлик ўйинида Польша терма жамоаси ўз мухлисларини хурсанд қилди. Якуб Блашчиковски томонидан урилган гол ўзинининг ягоналигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда Аркадиуш Милик томонидан йўлланган зарбадан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 26 март, шанба куни Польша навбатдаги ўртоқлик учрашувини Финляндияга қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашувлари 23 март, чоршанба

Хорватия — Исроил 2:0 Голлар: Иван Перишич, 4 (1:0). Марцело Брозович, 34 (2:0).Хорватия: Даниэль Субашич (Ловрен Калинич, 46), Иван Перишич, Ведран Чорлука (Гордон Шильденфельд, 46), Деян Ловрен, Лука Модрич (Домогой Антолич, 68), Дарио Срна (Шиме Врсалко, 44), Марцело Брозович, Никола Калинич (Матео Ковачич, 57), Марио Манжукич, Милан Бадель (Ален Халилович, 51), Домогой Вида.

Руминия — Литва 1:0 Гол: Николае Станчу, 65 (1:0).Руминия: Кослет Пантилимон, Александру Мецел, Стелиано Филип (Алин Тошка, 86), Козмин Моци, Влад Кирикеш, Михай Пинтилий, Габриэль Торже (Андрей Иван, 58), Лучан Синмертян (Овидиу Хобан, 59), Богдан Станку (Иоан Хора, 76), Флорин Тенасе (Клаудиу Кешерю, 46), Раул Русеску (Николае Станчу, 46).

Польша — Сербия 1:0 Гол: Якуб Блашчиковски, 28 (1:0).Польша: Лукаш Фабиянски (Войцех Шчесни, 46), Аркадиуш Милик, Роберт Левандовски (Лукаш Теодорчик, 73), Гжегож Криховяк (Томаш Йодловец, 75), Камил Гросицки (Бартош Капустка, 75), Мацей Рибус, Камил Глик, Якуб Блашчиковски, Петр Зелински (Ариеел Борисюк, 83), Лукаш Пишек, Бартош Салямон (Михал Паздан, 87).

Словения — Македония 1:0 Гол: Безяк, 58 (1:0).

Гибралтар — Лихтейнштейн 0:0

Изоҳ
Асосий янгиликлар