Афғонистонда кейинги кунларда камида 33 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Афғонистон қуролли кучлари мамлакат шарқидаги бир неча вилоятларда қатор аксилтеррор операцияларини амалга оширди. Мазкур амалиётлар натижасида 16 нафар жангари жароҳат олгани билдирилмоқда. Жангариларнинг қайси гуруҳга мансублигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)