Россия қуролли кучларининг Суриядаги гуруҳи қўмондони, генерал Александр Дворников мамлакат ҳудудида Россиянинг махсус топшириқли бўлинмаси ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Махсус бўлинма Россия авиацияси зарба бериши кўзланган объектлар разведкаси, самолётни узоқ ҳудудлардаги нишонларга йўналтириш билан шуғулланади, бошқа махсус вазифаларни бажаради. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Сурияда АҚШ, коалициянинг бошқа давлатлари махсус бўлинмалари ҳам турли вазифаларни амалга оширади», — дея таъкидлаган Дворников.
Генерал Сурияда Россияда туғилиб-ўсган ва террорчилар сафида жанг қилган икки мингга яқин жангари йўқ қилингани, улардан 17 нафари дала қўмондони бўлганини ҳам билдирди.
Изоҳ (0)