Бельгия полицияси Брюсселдаги Скарбек коммунасида ИШИД билан боғлиқ шахсларнинг ёзишмалари бўлган компьютерни топди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ташлаб юборилган компьютерни шаҳар чиқиндиларини йиғиштирадиган компания ишчилари топган. Le Parisien нашри компьютердаги маълумотлар аксилтеррор тузилмалари учун «қизиқарли ва фойдали» эканлигини билдирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)