Мали расмийлари мамлакат армиясига кўмак бераётган Евроиттифоқ миссияси жойлашган Nord-Sud меҳмонхонасига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилиб, 19 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Қўлга олинганларнинг 18 нафари Мали, бир нафари Того фуқароси. Полиция жароҳатланган, бироқ яширинишга улгурган яна бир кишини қидирмоқда», — дея маълум қилган мамлакат полицияси раҳбари Мусо Инфаҳий.
Ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи мазкур ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ
Эслатиб ўтамиз, 21 март, душанба куни пойтахт Бамакодаги Nord-Sud меҳмонхонасига уюштирилган ҳужумни қайтариш чоғида бир нафар жангари ўлдирилган, икки нафари қўлга олинганди.
Изоҳ (0)