Канаданинг Торонто шаҳри собиқ мэри Роб Форд 46 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «РБК» Форднинг офиси берган баёнотга таяниб.
2014 йилдан буён Форд липосаркома — ошқозон юмшоқ тўқималарининг камёб саратон ўсмаси билан курашиб келган.
У 2010 йилда Торонто мэрлигига сайланган, бу лавозимни у 2014 йил ноябрида тарк этган.
Reuters таъкидлашича, собиқ мэр иш жойининг ўзида наркотиклар қабул қилгани, шунингдек, ширакайф ҳолатда машина бошқаргани ҳақида омма олдидаги эътирофи орқали машҳурдир.
Изоҳ (0)