22 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Брюсселдаги портлашлар: аэропортда икки портлаш, метрода камида битта портлаш; қурбонлар сони аниқ эмас; рўй берган ҳодисалар — теракт, жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
2. Фото: Ўзбекистонлик усталар Ҳиротда Камолиддин Беҳзод мақбарасини тиклаш ишларини олиб бормоқда. Бобур халқаро жамоат фонди ўтган йили Навоий мақбарасини обод қилган эди.
3. Руслан Чагаевнинг рақиби Лукас Браунда допинг аниқланди. «Бугун нима бўлганини тушунмадим, лекин энди ҳуқуқшунос излашим керак» , — деди Браун.
4. Apple кичик экранли iPhone СЕъни тақдим этди. Бу Apple’нинг iPhone 5S чиққанидан буён биринчи 4 дюймли смартфонидир.
5. Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев UzReport телеканалида иш бошлади. Тез орада Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер-лигаси учрашувларини яна ўзбек тилида кўриш мумкин бўлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)