• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Брюсселдаги портлашлар. Бельгия пойтахтига уюштирилган ҳужум ҳақида нималар маълум?

    Бельгия пойтахти Брюсселда 22 март, сешанба куни камида учта портлаш юз берди. Дастлаб иккита портловчи ускуна «Завентем» аэропортида ҳаракатга келтирилди. Орадан бир соат ўтиб, метро бекатида портлаш юз берди. Ҳукумат аэропортдаги ҳодисани теракт деб расман тан олди. Портлашлар оқибатида 20 дан зиёд одам ҳалок бўлди; бир неча ўнлаб киши тан жароҳати олди. Meduza нашри Брюсселга уюштирилган ҳужум ҳақида маълум жиҳатларни бир саҳифага жамлади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Брюсселдаги «Завентем» аэропортининг учиб кетиш залида маҳаллий вақт билан тонгги соат 8:00 атрофида икки портлаш юз берди. Расмий маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши турли даражада тан жароҳати олган. Фотосуратларда учиб кетиш залининг томи қисман қулагани, ойналар синиб кетганини кўриш мумкин. Франция нашрларининг маълум қилишича, учиб кетиш залида яна бир портлаш бўлгани, учиш-қўниш йўлида эса бошқа бир бомба портлагани ҳақида хабар берди, бироқ бу ахборот тасдиқланмади.

    #BrusselsAirport (RTBF) pic.twitter.com/Q4vMevLtYK

    — Gilles Klein (@GillesKLEIN) March 22, 2016

    Орадан бир соат ўтиб Брюссель марказидаги «Малбек» метро бекатида (ёки унинг ёнида) портлаш юз берди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 10 нафардан 15 нафаргача одам ҳалок бўлган. Норасмий ахборотга кўра, жабрланувчилар сони 55 кишига етган. Бельгия пойтахтидаги метрода поездлар ҳаракати тўхтатилагн. Ижтимоий тармоқларда эса бекатлар оралиғида тўхтатилган поездларнинг йўловчилари тоннеллардан чиқиб келаётгани тасвирланган видеолар эълон қилинган.

    https://twitter.com/zhuyida/status/712197455694143488

    Ҳукумат ҳодисалар террорчилик ҳаракатлари эканлигини расман тан олди. Аэропортдаги бир портлаш террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган; шунингдек, аэропортга портловчи ускуна ўрнатилган (метродаги портлашни ким уюштиргани номаълум). Норасмий маълумотларга кўра, портлашлардан аввал аэропортда отишма овозлари ва араб тилидаги бақириқлар эшитилган. Шунингдек, тасдиқланмаган ахборотга кўра, аэропортда учинчи бомба ҳам топилган, лекин у портламаган.

    Бельгияда террорчилик таҳдидининг энг юқори даражаси эълон қилинган. Париждан Thalys ва Лондондан Eurostar тезюрар поездларининг ҳаракати тўхтатилган. Бельгия ҳукумати Франция билан чегарани вақтинча ёпишга қарор қилди. Париж ва Лондонда давлат раҳбарлари хавфсизлик бўйича фавқулодда мажлислар чақирди. Брюссель аэропорти 23 март соат 6:00 гача ёпиқ бўлади.

    • Брюсселдаги терактлар

    Брюсселдаги портлашлардан бир неча кун аввал Париждаги терактларга алоқадор деб гумон қилинаётган Салоҳ Абдисалом ҳибсга олинган эди. У 2015 йил ноябрида Бельгияга қочган, шундан сўнг унинг изи йўқолган эди; уни фақатгина 18 март куни қўлга олишга муваффақ бўлинди. Бельгия ташқи ишлар вазири Диде Рейндернинг маълум қилишича, Абдисалом Брюсселда терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрган, бироқ айнан қандай терактлар ҳақида сўз бораётганига аниқлик киритмаган. NBC’нинг Европа махсус хизматларидаги манбага асосланиб хабар беришича, Бельгия пойтахтига уюштирилган ҳужум ортида ИШИД турибди, деб гумон қилинмоқда.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    22.03.2016, 17:02   Изоҳ (0)   22942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Брюссель метросидаги терактлар оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган

    22.03.2016, 16:00

    Брюсселнинг Луа кўчасида сапёрлар томонидан портлаш амалга оширилди

    22.03.2016, 15:55

    Ростов-Донда қулаган Boeing’нинг иккинчи учувчиси авиаҳалокатдан олдин 11 кун ишлагани маълум бўлди

    22.03.2016, 15:22

    Нидерландия ҳукумати терактлардан сўнг фавқулодда мажлис ўтказмоқда

    22.03.2016, 15:17

    Брюсселдаги портлашлар фонида нефть нархи тушмоқда

    22.03.2016, 15:08

    Брюссель метросида тўртинчи портлаш юз берди

    22.03.2016, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.