АҚШ президенти Барак Обама икки кунлик ташриф билан Аргентинага келди. Унинг самолёти Буэнос-Айрес аэропортига қўнгани билдирилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ташрифнинг расмий дастури 23 март, чоршанба куни тушдан сўнг бошланади. Аргентина етакчиси Маурисио Макри билан «Каса Росада» президент саройидаги учрашув ва музокаралардан сўнг Обама пойтахтдаги Кафедрал соборда гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этади.
Шундан сўнг АҚШ президентининг ёш аргентиналиклар билан мулоқоти кўзда тутилган. Обама улар билан Вашингтоннинг Лотин Америкаси, хусусан, Аргентина билан муносабатлари ҳақида сўз юритиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)