Брюссель аэропортида портламай қолган портловчи ускуна топилди. Бу ҳақда, Euronews телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюссель аэропортида икки портлаш юз берди. Турли маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган, бир неча ўн киши тан жароҳати олган.
Шунингдек, 22 март куни Брюссель метросида ҳам портлаш юз бергани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Бутун мамлакат бўйлаб террорчилик таҳдидининг энг юқори даражаси эълон қилинган.
Изоҳ (0)