Брюссель аэропортидаги портлашлардан сўнг, бутун Бельгия бўйлаб террорчилик таҳдидининг энг юқори — тўртинчи даражаси эъон қилинди. Бу ҳақда, NOS’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Брюссель ҳудудида фавқулодда ҳаракатлар режаси татбиқ этилган.
22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан 8:00 атрофида Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлаш юз бергани ҳақида хабар берилди. Ҳодиса сабабларини аниқлаш устида ишланмоқда.
Изоҳ (0)