Корея Республикаси ва АҚШ иккала мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг тўрт кунлик манёврларини бошлади, дея хабар бермоқда «ТАСС» миллий мудофаа вазирлигига таяниб. Машқлар Жанубий Кореяда Америка билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг кўламли Foal Eagle ҳарбий машғулотларининг бир қисми ҳисобланади.
«Сариқ ва Япон денгизларида ўтказилаётган манёврларда иккала томондан 50 га яқин кема ва сув ости кемалари, шу жумладан, АҚШ ҲДКнинг ‘Жон Стеннис’ атом авианосеци, шунингдек, самолётлар қатнашмоқда», — дея таъкидлади муассаса.
Машқлар доирасида шартли душманнинг сув ости кемалари, ҳаво нишонлари ва кемаларини қидириш ва йўқ қилиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилади, жанговар отишмалар бўлиб ўтади.
Foal Eagle ҳарбий машғулотлари 7 мартда бошланган бўлиб, 30 апрелга қадар давом этади.
Изоҳ (0)