Братиславада 20 март, якшанба куни Словакия республикасининг биринчи президенти Михал Ковач шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Республиканинг 85 ёшли собиқ раҳбарининг соғлиғи ёмонлашди ва у тез ёрдам машинасида Ружинов тумани шифохонасига етказилди», — деди мамлакат Бирлашган қутқарув хизмати вакили Борис Хмел журналистларга.
«Михал Ковач соғлиғини барқарорлаштиришга эришилди. Унинг ҳаёти учун хавф йўқ. Шунга қарамасдан, уни шифохонага ётқизишга қарор қилинди», — деб таъкидлади у.
Бу собиқ президентнинг март ойи давомида иккинчи марта шифохонага ётқизилишидир. Михал Ковач мамлакатни 1993—1998 йилларда бошқарган.
Изоҳ (0)