Ливиянинг янги конституцияси халққа референдумда таништирилади, шундан сўнг ҳужжат мамлакат асосий қонунини ишлаб чиқариш учун масъул давлат органининг барча аъзолари томонидан тасдиқланади. Бу ҳақда 20 март, якшанба куни БМТ бош котибининг Ливиядаги махсус вакили, БМТнинг Ливияни қўллаб-қувватлаш бўйича миссияси раҳбари Мартин Коблер маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
У Уммон ҳудудида экспертларнинг Ливия конституцияси лойиҳаси устида бошлаган ишини изоҳлар экан, «барча томонларни Ливия ва кейинги авлод учун келажак яратишга қаратилган кайфиятда бўлиш»га чақирди. «Конституция — бу Ливиянинг келажаги, ва ҳамма унинг устида ишлаши керак», — дея таъкидлади у.
Кузатувчилар фикрига кўра, Ливиянинг янги конституцияси сиёсий плюрализм ва ҳукуматнинг тинч йўл билан ўзгара олиши тамойилларини эълон қилувчи бандларни ўз ичига олиши керак.
Изоҳ (0)