Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Истанбулдаги терактда мамлакатнинг икки фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Икки нафар Исроил фуқароси Истанбулдаги терактда ўлдирилди, афсуски, учинчи исроиллик қурбон ҳам бўлиши мумкин», — деди бош вазир Исроил ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган фавқулодда мажлисда. «Яна 11 исроиллик яраланган, биз уларга ёрдам кўрсатмоқдамиз», — дея қўшимча қилди у.
Нетаньяху, шунингдек, Исроил Туркия ҳукумати билан алоқада бўлиб турганини, Туркияга иккита — тиббий ва армия самолёти Исроилнинг жабрланган фуқароларини эвакуация қилиш учун юборилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)