Пекинда сариқ безгакка чалиниш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
«Фуцин шаҳрининг 44 ёшли фуқароси Анголада 9 март куниёқ ўзини нохуш ҳис этган. Орадан бир ҳафта ўтиб Пекинга келгач тиббий ёрдам сўраб мурожаат этган. Пойтахтга 17 март куни Анголадан учиб келган Гуанъюань шаҳрилик эркакда ҳам шундай ҳолат кузатилган. Уларнинг икковида сарик безгаги аниқланди, ҳозирда интенсив даволаш курсини ўташмоқда», — дейилади мазкур ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Анголада ўтган йил декабридан бери сариқ безгак тарқалиши туфайли нобуд бўлганлар сони салкам 160 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)