Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайти Ростов-Донда ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолётининг барча йўловчи ва экипаж аъзолари рўйхатини чоп қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Самолёт ҳалокатга учраган вақтда унинг бортида 61 киши бўлганлиги ҳақида маълумотлар берилганди. Аммо Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, лайнер бортида 62 киши бўлган — етти нафар экипаж аъзоси ва 55 йўловчи.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Самолёт бортидаги йўловчилардан бири ўзбекистонлик бўлган.
Изоҳ (0)