FlyDubai авиакомпаниясининг Boeing самолёти қулаган жойда лайнернинг иккала «қора қутиси» топилди. Яқин орада улар экспертларга берилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳалокат жойидан Boeing самолётига тегишли ‘қора қути’лар топилди. Улар яқин орада маълумотларини ўрганиш учун тегишли мутахассисларга берилади», — дея таъкидлаган Маркин.
Қурилмалар қандай ҳолатда эканлигига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)