19 март, шанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда, AP агентлигига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Айтилишича, шаҳарнинг гавжум нуқталаридан бири бўлган Истиқлол кўчасида худкуш эгнидаги бомбани портлатиб юбориши оқибатида тўрт бегуноҳ киши қурбон бўлган, кўплаб одамлар яраланган.
Яраланганларнинг уч нафари оғир аҳволда, деб маълум қилди шаҳар губернатори.
Doğan агентлигининг хабар беришича, ярадорларнинг уч нафари Исроил фуқароларидир.
Изоҳ (0)