Украинанинг Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари импортига нисбатан жорий этилган махсус божни бекор қилди. Бу ҳақда 17 март, пайшанба куни «Урядовий курьер» («Ҳукумат курьери») газетаси маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Автомобилларнинг (УТК ТИФ кодлари 8703 21 10 00, 8703 22 10 00 и 8703 23 19 10) божхона қийматидан 12,12 фоиз миқдоридаги махсус бож ўтган йилнинг 5 декабридан жорий этилган эди.
Нашр эслатишича, февралда Ўзбекистон Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан 1 июлдан киритилган қўшимча импорт йиғимини бекор қилган эди.
Изоҳ (0)