Тошкентдаги «Минор» масжиди яқинида 17 март, пайшанба куни «Жигули» автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса гувоҳларидан бирининг фотохабар остида қолдирган изоҳига кўра, авария тахминан 18:00—18:30 оралиғида юз берган, бироқ 20:30 да ҳам «Жигули» ағдарилган ҳолида турган эди.
Фотохабарда ағдарилган «Жигули»нинг ёнида орқа бампери пачоқ бўлган Matiz автомобилини ҳам кўриш мумкин.
Автомобиль нима сабабдан ағдарилиб кетгани номаълум. Жабрланувчилар ҳақида ҳам ҳозирча аниқ ахборот йўқ.
Изоҳ (0)