Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида тротуардан ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» тасвирланган видео эълон қилинди.
«Сариқ пиёда. Жуда ҳам савияли ҳайдовчилар бор. Уларга ‘Нива’ бериб, Дакар [раллиси]га юбориш керак, қоидаларни бузиб, юраверади», — деб ёзади видеохабар муаллифи.
Видеоёзувнинг охирида «Жигули»дан олдинроқда Nexia автомобили кетаётгани кўринган.
Видеохабар остида фикр билдирганлар ҳодиса Юнусобод туманининг 19-мавзесида олинганини, у ерда бу каби манзара тез-тез кузатиш мумкинлигини қайд этган.
Изоҳ (0)