Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиялик футболчи Андрей Аршавин Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Фото: «Қайрат» ФК матбуот хизмати

Фото: «Қайрат» ФК матбуот хизмати

Шартнома кўра, футболчи кейинги бир йил давомида Қозоғистон клуби шарафини ҳимоя қилади. Бир йиллик ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли деб топилса, шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

34 ёшли Аршавин янги жамоасида 28-рақамда тўп суради.

Аршавин футболчилик фаолиятини Россиянинг «Зенит» клубида бошлаган. Аршавин «Зенит» билан бирга 2008 йили УЕФА Кубоги ва Европа Суперкубогида ғалаба қозонган, Россия терма жамоаси билан Евро—2008 нинг ярим финалига қадар етиб борган.

2009 йилги мавсумда «Арсенал» билан шартнома имзолаган Аршавин, Лондон клубида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди, 2013 йили эса «Зенит» га қайтди. Унинг сўнгги жамоаси Краснодарнинг «Кубань» клуби эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар