Россия президенти Владимир Путин ҳарбий учувчиларнинг Суриядаги хатти-ҳаракатларини «аъло» деб баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳарбий учувчилар қўйилган вазифанинг уддасидан аъло даражада чиқди», — деди давлат раҳбари Ҳаво-космик кучлари байроғини топшириш маросимида.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Путин Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ берган эди.
Изоҳ (0)