14 март куни оламдан ўтган хонанда Шаҳнозабону онасига атаб куйлаган охирги қўшиғини мухлисларига тақдим этишга улгурмади. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
Ёш ижодкор Бекпўлат Бахтиёр сайтга мурожаат қилиб, бундан роппа-роса бир йил аввал ёзган шеърини Шаҳнозабону куйлаб чиққани ва қўшиқни радио, телевидение орқали мухлисларга тақдим этишга улгурмаганини айтган.
«‘Меҳрингиздан айланай’ номли шеърий тўпламимдан ўрин олган ‘Меҳрингиздан айланай’ номли шеърим Шаҳноза опага жуда ёқиб қолиб, қўшиқ қилдилар. ‘Мусиқасини ўзим басталадим, бу қўшиқ учун кўплардан яхши фикрлар эшитяпман, насиб қилса клип оламан’, — дегандилар. Афсус, Шаҳноза опа тириклик чоғида бу қўшиқни оммага тақдим этишга улгурмади. Қўшиқни улардан қолган энг сўнгги ёдгорлик сифатида мухлисларига тақдим этишни ўз вазифам деб билдим», — деб ёзади шоир.Онажоним, жонажон ўзингиздан айланай,Болам деб эркалаган сўзингиздан айланай.Хато қилсам ҳамиша тўғри йўлга соларсиз,Ортингиздан борарман изингиздан айланай.
Изоҳ (0)