• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Томошабин ҳар доим ҳақ деган фикрга қўшилмайман». Зулфиқор Мусоқов «Хазонрезги»нинг премьераси арафасида катта интервью берди

    17 март куни режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги — «Хазонрезги» номли фильми премьераси бўлиб ўтади. Премьера арафасида журналист Феруз Муҳаммад режиссёр Зулфиқор Мусоқов билан суҳбат уюштирди.

    Режиссёр Зулфиқор Мусоқов.

    Режиссёр Зулфиқор Мусоқов.
    Фото: «Дарё»

    — Зулфиқор ака, айни пайтда нимадан ташвишланаяпсиз?— Билмадим. Албатта, Худога минг қатла шукр, юртимиз тинч ва осойишта. Бу — энг катта бойлигимиз. Бу баландпарвоз гап эмас, бу ҳақиқат. Премьера олдидан ҳар бир ижодкорга хос ички безовталик.

    — Сиз ҳар доим севимли касбингиз ҳақида ўйлашга ўрганиб қолган инсонсиз.— Гапингиз тўғри. Гоҳида ҳайрон бўлиб қоламан. Менда фақат ўзимга ўзим савол бериш имконияти бор. Ўтган ҳафта уйда ишлаб ўтиргандим. Кўчада бир бола бақириб қолди. Қарасам, кап-катта барзанги, 50 дан ошган одам 10 ёшли болани тепяпти, уряпти. Хавотирланганимдан ичкийимда югуриб чиқиб: «Ака, нима қиляпсиз, бу бола нима қилиб қўйдики, уни уряпсиз?», десам: «Машинамни сидириб қўйибди», дейди. «Машинангизни сидирган бўлса, ота-онасининг ёнига олиб боринг», дея у билан ёқалашиш даражасигача бордим, қолган қўшнилар эса ойнасидан пусиб қараб турибди. Мен ўзбек киносининг, аниқроғи, «Ўзбекфильм»да ишланган кўпгина асарларнинг ҳозирги аҳволини худди шундай — охирги 15 йил давомида дўппосланавериб, гангитиб қўйилган болага қиёслайман. Ютуқлар йўқми? Ўтган йиллар давомида фақат танқидга лойиқ фильмлар ишландими? Кинематограф 1897 йилда «Пате» кинотеатри билан кириб келган юртда нима учун шу юз йилдан ортиқ давр мобайнида, жиллақурса Мустақиллик йилларида дунёнинг энг нуфузли киномукофотларини қўлга киритган миллий фильмлар телевизорларда тилга олинмайди, улар ҳақида ҳақиқий зиёли мутахассислар иштирокида чуқур муҳокамалар бўлмайди, ҳайронман. Нима учун ёшларда ўзбек киносида катта ҳодисага айланган «Абу Райҳон Беруний», «Тошкент — нон шаҳри», «Севги можароси», «Нодирабегим», «Улуғбек юлдузи», «Фурқат», «Абу Али Ибн Сино», «Сайёд қўнғироғи», «Учрашув ва видолашувлар», «Ой бориб, омон қайт» ва шу каби яна 50 га яқин киноасарларни томоша қилиш имконияти йўқ? Нима учун бу фильмларни тушуниб бўлмас сабаблар билан телеэкранда кўрсатишмайди? Гоҳида ҳайратда қоламан: миллий телеканалларимизда кинони умуман тушунмайдиган одамлар савияси жуда паст, аввало, бадиийлик нуқтаи назаридан анча қолоқ фильмларни бир соат сунъий равишда муҳокама қилади. Ким ва қай тарзда кино ҳақида баҳс олиб боряпти? Баҳснинг ўзи йўқ-ку?! Бу, албатта, менинг шахсий фикрим. Кўчанинг гапи уйнинг гапига тўғри келмайдиган вақт келди.

    “Xazonrezgi” filmidan lavha.

    «Хазонрезги» фильмидан лавҳа.

    — Илиқ таасуротлардан бўлсин. Яқинларингиз, ижодий жамоангиз аъзолари Сизни Жамол деб чақиради. Зулфиқор касбий тахаллусингизми?— Кўпчиликдан: «Зулфиқор исмини тахаллус учун, олифтагарчилик учун қўллаган», деган гапларни эшитганман. Ўшанда уларга қарата: «Айбим нима, чақалоқлигимда ўзимга исм танлаганманми?», дегандим. Исмим туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада ҳам, паспортда ҳам Зулфиқор деб ёзилган. Бувимлар: «Зулфиқор оғир исм» деб, бобомларга зарда қилиб, Жамол деб чақира бошлаган. Ўшандан буён яқинларим, бувим, онамлар ҳам Жамол деб чақиради. Зулфиқор ҳеч қандай тахаллусим бўлмаган, бу бувам берган исм. Шу гап билан каминаи камтарин ҳақидаги гапларни тўхтатсак-да, бошқа саволларга ўтсак.

    — Янги фильмингиз орқали, одатдагидек, ўзбек киносига янги актёрларни олиб кирдингиз. Уларни қаердан топдингиз?— Тошкентдаги театр актёрларининг қарийб барчасини яхши танийман. Ҳар бир ролга алоҳида йўл бўлади. «Хазонрезги» фильмида бош рол ижрочиларидан бири — Самарқанд театрининг етакчи актёри Бахтиёр Раҳимовни театрдан топганман. Санъат инстутида ўқиб юриб, контракт тўлашга пули етмаган Камолиддин Каримовни топиб, фильмимда рол бердим. Гоҳида актёрларни кўчадан топаман. Бош қаҳрамонлардан бири — Бахриддин Абдуллаевни машинада кетаётиб, машина ойнасидан кўзини кўрганимдан кейин, актёр бўлмаса-да, фильмимда рол ўйнашга чақирдим. Баъзи актёрларимиз юксак профессионал бўлгани сабабли фильмларимдан фильмларимга кўчиб юришади. Иккинчидан, у актёрларнинг инсоний фазилатлари ҳам менга яқин. Мен учун суратга олиш майдончасида ўзаро меҳр-оқибат бўлмаса бўлмайди. Заррача, қилчалик хафагарчилик бўладиган бўлса, ўша одам ўша куни ижодий жамоамиздан кетади. Саломатлигим ҳеч қандай жанжални кўтармайди. Шунга яраша мен ҳар қандай фильм олишдан аввал картина директоридан ижодий жамоамга яратиладиган шароит ҳақида сўраб оламан. Яъни, ижодий гуруҳимизнинг уч маҳал овқатланиши, ётиб туриши, ҳаттоки, иссиқ сувигача сўрайман. Ишонинг, бу жуда муҳим нарсалар.

    Журналист Феруз Муҳаммад ва Режиссёр Зулфиқор Мусоқов.

    Журналист Феруз Муҳаммад ва Режиссёр Зулфиқор Мусоқов.
    Фото: «Дарё»

    — «Осмондаги болалар»нинг тақдири нима бўлди — бу фильмда ўйнаган актёрлар ҳозир қаерда?— Ҳамдам, яъни, Музаффар Саъдуллаев ҳозир темирчилик билан шуғулланмоқда. Музаффар мени доимий директорим Насрулло Саъдуллаевнинг ўғли бўлган. Қўлимда ўсган бола. У кинодан анча хафа бўлиб кетган.

    — Нега «Осмондаги болалар» бугунги фильмларимизда йўқ?— Музаффар Саъдуллаев «Ватан» фильмидан сўнг: «Жамол ака, менинг ҳаётимда бу фильм катта ўринга эга бўлди, бундан сўнг кинода чиқмасам керак», деган эди. Темур Мусоқов «Осмондаги болалар»дан сўнг «Ватан», «Қўрғошин» фильмларида ўйнади, «Бекатдаги одам» номли фильмга режиссёрлик қилди. У ҳам, афсуски, кинодан узоқлашган. Ҳамманинг ўз йўли бор.

    — Сўнгги йилларда ўзбек киноси анча танқидларга учради. Бунинг сабаби нимада?— Бу саволни бевосита кино ривожи учун масъул кишиларга бериш керак, мен раҳбар эмасман. Шахсан мен ҳар бир фильмим учун жавоб бераман. Фақат бир нарсанинг — кинода ижодий муҳитнинг йўқолгани, бадиийлик ўлчови, сифат пасайиб кетгани сабабини айтишим мумкин: кинонинг атрофидаги, кинога кириб қолган делитантлар, ёвуз ниятлилар. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Буни ким қиляпти, нима учун қиляпти, уларнинг тушуниб булмас ниятлари ҳақида гапириб, улар билан пачакилашиш мен учун керак эмас.

    — Беш йил аввал берган интервьюларингизнинг бирида тирикчилик учун «Свой человек» номли сериал суратга олганингизни айтган экансиз. Сўнгги беш йилда ҳам тирикчилик сабаб кино олдингизми?— Йўқ, тирикчилик учун эмас. Дангал қилиб айтганда, тўғри, ўша вақтларда «Ватан» фильмини қачон бошлайман деб, ишсиз юрган эдим. Москвадан телесериал учун таклиф келди ва мен 10 қисмли сериал олдим. У менинг ишим, бу тирикчилик ҳам эмас. Бир йилда битта фильм олмасам, касал бўлиб қоламан. Касбим шу бўлганидан кейин, бошқа нима ҳам қилардим? Қўлимдан бошқа иш келмайди, бошқа иш қилишни хоҳламайман ҳам. Худога шукр, халқ, фестиваллар — ҳаммаси тан оляпти.

    — Зулфиқор ака, билишимча, Сизни Focus Film School санъат мактабига дарс бериш учун таклиф қилишяпти. У ерда ёшларимизга нималарни ўргатмоқчисиз?— Ўргатмоқчи эмасман, кино санъатига, кино оламига биринчи қадам қўйишида ёрдам бермоқчиман. Ёшим, афсуски, анчага бориб қолган, ўзимдан кейин кўп эмас, 3—4 нафар тўлақонли сценарист ва режиссёр қолдирмоқчиман. Холис ниятим шу. Мактабда жаҳон киносининг мумтоз асарлари, актёрлар билан ишлаш маҳорати, операторлик маҳорати, кинодраматургия асослари билан қадамба-қадам таништириш кўзда тутилган. Бугунги кунда бу мактабда таниқли операторлар, кинодраматурглар маҳорат машғулотларини ўтказишга тайёр. Сал оёққа турганимиздан сўнг, чет элдан етук киноарбобларни таклиф килиш нияти ҳам бор.

    — Томошабин ҳар доим ҳақ дейишади. Шу ростми?— Йўқ. Мен бу фикрга умуман қўшилмайман. Бу ўша томошабинни савиясига боғлиқ, томошабин ҳар хил бўлади. Энг олий ҳакам — вақт. Кимдир айтган экан: фильм ёки китоб бўладими, фарқи йўқ — у китобни яна бир марта ўқиш хоҳиши пайдо бўлсагина у яхши, у фильмни бир ойдан сўнг яна бир марта томоша қилиш истаги бўлсагина у яхши. Афсуски, охирги 15 йил ичида томошабинни савияси зўравонларча пастга тушириб юборилди. Ёш томошабинларимиз ортиқча саволлар бермаслиги учун, бошини ғовлатиш учун бир хил қолип, бир хил мавзудаги гаплар такрорланмоқда. Бу менинг шахсий фикрим ва мен бунга бутун ижодим билан қаршиман.

    — Бундан ким манфаатдор бўлиши мумкин?— Давлат ажратган пулни ижодкорларга етказадиган одамларнинг яхши фильм билан ёмон фильмни фарқига бора олмаслиги. Афсуски, бу нарса ҳалигача бор.

    — Хусусий студиялардаги ижодкорларга муносабатингиз қандай?— Ҳар бир фильм алоҳида муҳокамага лойиқ. Хусусий студияларда яратилган фильмларнинг ҳаммасини ҳам бир хил деб бўлмайди. Ваҳоланки, ўзим ҳам «Яратганга шукр» ва «Суиқасд» фильмларини хусусий студияларда олганман. Фильмни кўриб, сўнг баҳо бериш керак. Лекин давлат томонидан яратилган ёки хусусий студияларда суратга олинган фильмларни кўпчилигига теккан бир касаллик бор — ҳаммасида бир хиллик, бир хил актёрлар, бўш, нопрофессионал сценарийлар, баландпарвоз панд-насиҳатгўйлик, пулнинг кетидан қувиш бор. Уларга фикрларимнинг аҳамияти йўқ. Хусусий киностудияларга келсак, ҳозир жуда ғалати жараёнга дуч келяпмиз: бир вақтлар санъат саройининг саҳнасидан туриб: «‘Ўзбекфильм’, ‘Ўзбеккино’ бизга нима қилиб берибди?! Пулимизни ўзимизга қайтариб беришга имконият яратинг!», — деган хусусий студияларнинг бошлиқлари 1—2 йил ўтмасдан «Ўзбеккино»га пул сўраб келмоқда. Чунки томошабинлар ҳам аста-секин фильмдан фильмнинг фарқига бормоқда, савияси паст фильмларга кирмаяпти.

    “Xazonrezgi” filmidan lavha.

    «Хазонрезги» фильмидан лавҳа.

    — Кинога энди кириб келаётган актёрларга биринчи марта фильмда суратга тушиш учун ўша фильмнинг моддий томонини кўтарасан, дейдиган режиссёрлар ҳам бор экан. Бу қанчалик тўғри гап? Ростдан ҳам дебютант актёрлар фильмнинг моддий томонини маълум миқдорда кўтариши керакми?— Тавба, бу гапни биринчи бор Сиздан эшитишим. Бу ақлбовар қилмайдиган ҳодиса. Актёрлардан пора оладиган режиссёрлар ҳам бор экан-да? Агар бу гап рост бўлса, унда аҳвол жуда жиддий...

    — Нима сабабдан хусусий студиялар томонидан суратга олинган фильмларнинг рекламаси тинмайди-ю, давлат фильмларининг, мисол учун, «Хазонрезги»нинг премьерасига бир ҳафта, ўн кун вақт қолса-да деярли ҳеч қаерда рекламаси йўқ?— Чунки шахсан менда телеканалларга берадиган пул йўқ, бу «Ўзбеккино» раҳбарияти ва телеканалларнинг ўзаро муносабати билан боғлиқ масала. Афсуски, бундан иш зарар кўряпти, қолаверса, давлат миқёсида зарар етказиляпти. Бир нарса кўпдан бери очиқ факт: минг пиар қилсин, минг реклама қилсин, агар фильм яхши бўлмаса, томошабин у фильмни кўрмайди. Энг яхши реклама — оғзаки реклама.

    — Қайси ўзбек режиссёрларининг фильмларини доимий кузатиб борасиз?— Афсуски, ҳаммасини, чунки мен «Ўзбеккино»даги Бадиий кенгаш аъзосиман. Сўнгги 5—6 йилдан бери ҳар бир фильмнинг аввал сценарийсини ўқиб, сўнг биринчи томошабинлари қаторида ўтиришимга тўғри келяпти. Тўғри, бадиийлиги жиҳатдан менга маъқул бўлган асарлар ҳам бор. Масалан, Абдухалил Мигноровнининг «Ҳовли» ва «Ота» фильмлари. Бундан ташқари, яқинда кучукча ҳақида қисқагина, лекин жуда чиройли ва болажонларимизга ёқадиган мультфильмни ҳам кўрдим.

    — Мажбурий томошабиними?— Мажбурий томошабини. Баъзи фильмларнинг иккинчи вариантини кўришга ҳам мажбур бўламиз. Беш-олти режиссёр мен билан гаплашишни ўзига эп кўрмайди. Гаплашмаса гаплашмасин. Ўзи ҳақидаги баланд фикри қўлидан келадиган ишидан 15 қадам олдинда югурар экан, буларга бирорта гап кор қилмайди. Бир нарса десанг, буларнинг биринчи рақамли душманига айланасан. Ваҳоланки, Бадиий кенгашнинг 10 дан ортиқ аъзоси бор. Биттасига ёқмапти.

    — 5 йил муқаддам Сиз билан бўлган интервьюда: «Бизда ҳали кино саноати йўқ, битта дискни чиқариб, кассани олдида томошабинни кутиб ўтириш — бу ҳали кино саноати эмас», деган экансиз. Шундан бери нимадир ўзгардими?— Аҳвол ўша-ўша, ўзгармаган. Кинотеатрларга кириш маданияти жуда паст, премьераларда телефонларни ёқиб қўйишади, эмизикли болаларни олиб киришади. Гапнинг очиғи, премьераларимни ёмон кўраман, чунки ишлаган фильмимга, актёрларимга хўрлигим келади. Раҳбарларга неча бор: «Эмизикли болаларни кинотетрларга қўймайлик, улар кинонинг овозидан қўрқиб кетади», деганимда: «Ҳа, энди ўзбекчилик-да», — дейишади. Бу ўзбекчилик эмас — бу айрим томошабинларнинг маданиятсизлиги. Албатта, айтилган фикрлар ўта шахсий ва баҳсли. Лекин мен умидимни узмаганман. Маданиятли, ўқимишли томошабинларимиз ҳам оз эмас.

    — Премьерадан сўнг дам оласизми?— Қанақа дам?! Худо хохласа, «Отам бетоб» фильми устида иш бошлашга тайёргарлик кўраман. Бу фильм сценарийси уч йил аввал ёзилган.

    “Xazonrezgi” filmidan lavha.

    «Хазонрезги» фильмидан лавҳа.

    — Сўнгги савол: «Хазонрезги»нинг сюжети анча сокин, фильм воқеаларга унча бой эмас. Унинг кассабоп бўлишига кўзингиз етадими?— Мен бир нарсадан умидворман: аввалги фильмларим каби, «Хазонрезги» ҳам ўз томошабинига эга бўлади. Буни вақт кўрсатади.

    17.03.2016, 11:33   Изоҳ (0)   10806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америка киноакадемияси «Оскар—2016» маросимида бошловчи Крис Рокнинг ноўрин ҳазили учун узр сўради

    16.03.2016, 17:40

    «Сизни жуда ҳам ҳурмат қилардик ва яхши кўрардик». Ўзбек шоу-бизнеси Шаҳнозабонунинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди

    15.03.2016, 19:46

    «Шаҳнозабону яшашни яхши кўрарди». Хонанданинг «Қизалоғим» қўшиғи муаллифи — актриса Раъно Ярашеванинг хотиралари

    15.03.2016, 14:34

    Фарғона водийсида «Барон» фильми ижодкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

    14.03.2016, 23:53

    Хонанда Шаҳнозабону 42 ёшида вафот этди

    14.03.2016, 12:51

    Ўзбекистонда «Зўр ТВ» деб номланган янги мусиқий телеканал ишга тушиши кутилмоқда

    13.03.2016, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.