12—14 март кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Барон» бадиий фильми ижодкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувларда фильм режиссёри Рустам Саъдиев бошчилигида Дилором Эгамбердиева, Улуғбек Қодиров, Ҳабибулло Низомов ва Хуршида Арабшоева каби актёр ва актрисалардан ташкил топган ижодий гуруҳ иштирок этди.
Томошабинларда катта таассурот қолдираётган мазкур учрашувлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)