• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Шаҳнозабону яшашни яхши кўрарди». Хонанданинг «Қизалоғим» қўшиғи муаллифи — актриса Раъно Ярашеванинг хотиралари

    Хонанда Шаҳнозабону 14 март, душанба куни вафот этди. У 42 ёшда эди. Бу хабар, «Qalampir.uz»нинг ёзишича, «шоу-бизнеснинг барча вакилларини, хонандани таниган-билганларни эсанкиратиб қўйди».

    Хонанда Шаҳнозабону (ўнгдан учинчи) ва актриса Раъно Ярашева (ўнгдан биринчи).

    Хонанда Шаҳнозабону (ўнгдан учинчи) ва актриса Раъно Ярашева (ўнгдан биринчи).
    Фото: «Qalampir.uz»

    Таниқли актриса Раъно Ярашева хонанда Шаҳнозабонунинг энг яқин инсонларидан бири эди — унинг Наргиза исмли синглиси Раъно Ярашеванинг ўғли Комил Ярашевга турмушга чиққан. «Qalampir.uz» Раъно Ярашеванинг Шаҳнозабону билан боғлиқ энг ёрқин хотираларини эълон қилди.

    Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

    — Шаҳнозабону қалбимизни парчалаб, кўзимизни ёшга тўлдириб кетди. У билан 1997 йилда танишганмиз. Ўшанда Шаҳноза Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини маромига етказиб куйлаб чиққанди. Бирор ерга борсам, машинадан тушмай, унинг қўшиқларини эшитиб ўтираверардим. Бир куни туғилган кунимга қўлида совға-салом билан бир қиз кириб келди. «Мен Шаҳнозабонуман», — деб ўзини таништирди. Ўшандан буён қалин опа-сингилларга айландик. Кейин «Қизалоғим» номли шеъримни қўшиқ қилиб куйлаб чиқди. Мана, неча йилларким бу қўшиқ одамлар тилидан тушмай келяпти.

    Бир куни: «Шаҳноза, ўғлимни уйлантирмоқчиман, яхши қизлар бўлса, тавсия қилинг», — дедим. Амакиларининг қизи борлигини айтди. «Йўқ, санъаткорлар оиласидан бўлса, яхши бўларди. Синглингиз-чи?», — десам: «Синглим соддароқ, сизга маъқул бўлармикин», — деди. Тақдир экан, ўғлимга Шаҳнозабонунинг синглисини келин қилдик. Шаҳноза ота-онасига тиргак бўлиб, синглисини ҳеч кимдан кам қилмай узатди. У жуда жигаржон, меҳрибон, борини яқинларига, опа-сингилларига улашадиган, ўзида бор нарсани бошқаларда ҳам бўлишини ният қиладиган аёл эди.

    Шаҳнозабону ҳамма таърифлаётганидек мард аёл эди. У ўлимни ҳам мардонавор қабул қилди. Умуртқа бўйин соҳасидаги жарроҳлик операциясига бошқалар билан маслаҳатлашиб, охирини ўйлаб ўтирмай рози бўлди. Хусусий клиникида операция ўтказилди, аҳволи ёмон эмасди. Яратганнинг иродаси шу экан...

    Шаҳноза онасининг ўлимидан кейин анча сўлиб қолди, кўп вақтгача ўзига келолмади. Яқин кишингни йўқотишдан-да оғир дард йўқ аслида жаҳонда. Шаҳноза бундай йўқотишларнинг кўпига бардош берди, бироқ онасининг вафотига эмас... Ортидан бўзлаб қолган қизи Умидани ўйласам... У яккаю ягона қизини еру-кўкка ишонмасди.

    Шаҳнозабону яшашни яхши кўрарди. Унинг бошидан кўп қийинчиликлар ўтган, оғир кунларни аёл боши билан енга олган. Бироқ ҳеч қачон бировга ичидаги дардини, муаммоларини айтмас эди, ҳаётдан завқланиб яшайдиганлардан эди. Шунча йил қуда-андачилик қилган бўлсак, сиз деган гапимиз сенга бормаган. Бу ҳам бўлса, Шаҳнозабонунинг одамгарчилиги ва салом-аликни ўрнига қўйишидан далолат.

    15.03.2016, 14:34   Изоҳ (0)   69342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона водийсида «Барон» фильми ижодкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

    14.03.2016, 23:53

    Хонанда Шаҳнозабону 42 ёшида вафот этди

    14.03.2016, 12:51

    Ўзбекистонда «Зўр ТВ» деб номланган янги мусиқий телеканал ишга тушиши кутилмоқда

    13.03.2016, 11:40

    Ўзбекистонлик Мадина Саидазимова «Голос. Дети» лойиҳаси танловидан ўтди (видео)

    13.03.2016, 10:01

    Инфарктга чалингани гумон қилинган Армен Жигарханян касалхонадан чиқди

    12.03.2016, 21:21

    Хонанда Муниса Ризаева: Тишим хунуклигидан кулишга уялардим

    12.03.2016, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.