АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ҳар қандай провокацияга жавобан, КХДР «умумхалқ муқаддас урушини бошлайди ва тажовузкорларни йўқ қилади». Бу ҳақда республика ҳукумати, сиёсий партиялари ва ташкилотларининг қўшма баёнотида айтилади, деб ёзади «ТАСС». Улар шу тариқа Key Resolve ва Foal Eagle Америка-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларига муносабат билдирди.
Ҳужжатда АҚШ ва Корея Республикасининг ушбу манёврлари иккинчи босқичининг хавфли хусусияти қайд этилади, унда «Шимолий Корея ҳудудига чуқурроқ кириб бориш» ва «КХДР стратегик объектларига нуқтали зарбалар бериш» бўйича махсус операциялар тактикаси машқ қилинаётгани айтилади.
Пхеньян огоҳлантиришича, энг кичик провокация кузатилган тақдирда ҳам «бутун мамлакат КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳимоясига отланади», Корея халқ армияси эса «ядро каллакларидан фойдаланиб, душман қалъасига превентив зарбалар беради».
Изоҳ (0)