АҚШ давлат котиби Жон Керри келаси ҳафта Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиш учун Москвага ташриф буюради. Бу ҳақда унинг ўзи 15 март, сешанба куни маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Унинг аниқлик киритишича, ташрифдан кўзланган мақсад — Суриядаги низоларни тартибга солиш бўйича бундан кейинги қадамларни муҳокама қилиш.
«Бугун, ушбу даҳшатли уруш бошланганига беш йил тўлганидан кейин биз унга нуқта қўйиш учун шу йиллардаги энг яхши имкониятни қўлга киритдик», — дея таъкидлади у.
Керрининг фикрича, жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилиши, Россия ўз қўшинларини чиқариб кетиш ҳақида эълон қилиши, шунингдек, шу ҳафтада Женевада сиёсий музокараларнинг ўтказилиши орқали Суриядаги вазиятнинг тартибга солиниши бўйича жараёнда «жуда муҳим босқичга эришилган».
Изоҳ (0)