Молиявий инқирозни текшириш комиссияси билан интервьюда миллиардер Уоррен Баффет, унинг фикрича, инвесторни чайқовчидан ажратувчи фарқларни айтиб берди, деб ёзади «РБК».
«Сиз кимлигингизни, нима билан шуғулланишингизни синайдиган нарса сизни бозорларнинг очиқлиги қизиқтириш-қизиқтирмаслигидан иборат», — деди у.
«Мен акцияларни сотиб олаётганимда эртага фонд бозори бир неча йилга ёпилиш-ёпилмаслиги мени ташвишга солмайди, чунки мен бизнес қидиримоқдаман — Coca-Cola ёки бошқа бирон нарса бўлишидан қатъи назар, ундан келажакда унум олишим керак», — дея ўз фикрини тушунтирди Баффет.
«Энди, агар эртага фонд бозорида пул бўлиш-бўлмаслиги мени ташвишга солса, унда мен қандайдир даражада чайқовчилик билан шуғулланяпман, чунки эртага нарх кўтарилиш-кўтарилмаслиги ҳақида ўйлаяпман. Мен қиймат ошишини билмайман», — дея фикрини давом эттирди бизнесмен.
Изоҳ (0)