Италия полицияси Веронадаги Кастельвеккио музейидан санъат асарларини ўғирлашда гумон қилиб, 12 кишини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўлга олинганлар орасида 10 нафар Молдова фуқароси ва икки нафар италиялик бор. Молдоваликлардан тўққиз нафари мамлакатида ҳибсга олинди. Шарқий Европадаги санъат асарлари қора бозорида сотилиши мўлжалланган картиналар ҳам Молдовадан топилди.
Эслатиб ўтамиз, Уйғониш даври мусаввирларининг 17 картинаси (умумий қиймати 15—20 миллион еврога баҳоланган ушбу дурдоналар орасида Рубенс, Тинторетто ва Мантенья асарлари бор) ўтган йилнинг 19 ноябрида ўғирлаб кетилганди. Тергов жараёнида аниқланишича, мазкур жиноий гуруҳга музей қўриқчиларидан бири шерик бўлган.
Изоҳ (0)