Суриядаги яраш сулҳига қўшилган аҳоли пунктлари сони 51 тага етди, деб ёзади «ТАСС» Россия ярашув марказининг мудофаа вазирлиги сайтига жойланган хабарига таяниб.
«Кун давомида Айн-эл-Бад (Хама провинцияси) аҳоли пунктида Хама провинциясидаги еттита аҳоли пункти оқсоқоллари билан яраш сулҳини имзолаш бўлиб ўтди. Имзолаш жараёнида 600 дан зиёд маҳаллий аҳоли қатнашди. Раҳбарлари билан яраш аҳди тузилган аҳоли пунктларининг умумий сони 51 тага етди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Алеппо провинциясида фаолият юритадиган бешта қуролли гуруҳлар етакчилари билан жангларни тўхтатиш ҳақидаги музокаралар давом этмоқда. Шу билан бирга, ярашувга қўшилган гуруҳлар сони ўтган суткада ўзгармасдан қолди ва ҳамон 42 тани ташкил этмоқда.
Хабарга кўра, ўтган суткада ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш билан боғлиқ 15 та ҳолат қайд этилган.
Изоҳ (0)