Яқин орада Instagram янгиликлар лентаси эълон қилинган санаси эмас, балки маълум бир алгоритм асосида шакллантирилади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Instagram вакилларининг билдиришича, бу тартиб фойдаланувчилар муҳим ёзувларни камроқ ўтказиб юбориши учун амалга оширилмоқда.
«Ажабланишингиз мумкин, бироқ инсонларнинг 70 фоизи янгиликларга назар ташламайди. Instagram ривожланиб боргани сари чоп этилаётган барча видео ва фотоманбаларни кузатиб бориш қийин бўлмоқда. Бу эса кўпинча сиз учун керакли бўлганларнинг ёзувларини кўздан қочиришингизни англатади», — дея маълум қилган Instagram матбуот хизмати.
Ёзувларни шакллантириш тартиби алгоритм уларни фойдаланувчи учун нечоғли зарур деб топиши, фойдаланувчи уларнинг муаллифи билан қанчалик яқинлиги ва чоп этилган вақтига боғлиқ. Ҳозирча гап лентадан қайсидир ёзувларни олиб ташлаш ҳақида кетмаяпти, Instagram фақат уларнинг жойлашувини ўзгартиради.
Мазкур ўзгариш қачон амалга оширилиши номаълум, компания фойдаланувчилар муносабатини ўрганиши ва янги лентани «кейинги ойлар» давомида ишга туширишини билдирган.
Изоҳ (0)