Тошкентда Huawei Nexus 6P смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Қурилма ўта ингичка ихчам кулранг корпусга эга, у қора элементлар билан безатилган.
Смартфон 5,7 дюймли 2569×1440 пикселли АМOLED-дисплей, саккиз ядроли Snapdragon 810 МSМ8994 процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, 12,3 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга.
Аккумулятор сиғими 3450 мА/соат бўлиб, у 440 соат давомида кутиш режимида, 23 соат суҳбат режимида ишлаш имконини беради.
Қурилма экрани Corning Gorilla Glass 4 инновацион қопламаси орқали тирналишлардан ҳимояланган. Ускуна конструкцияси бармоқ изи сканери, компас; ёритиш, яқинлашиш, барометр, шунингдек, акселерометр датчикларини ўз ичига олади.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Huawei Nexus 6P (32 Гб версияси) 3,6 миллион сўмга таклиф қилинмоқда.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)