Испания футбол федерациясининг ҳакамлар қўмитаси Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
31-турнинг марказий ўйинида «Барселона» жамоаси ўз майдонида «Реал» футболчиларини қабул қилади. Ушбу ўйинни Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Жорий мавсумда 33 ёшли рефери «Барселона» иштирокидаги «Атлетик Бильбао» (3:1) ва «Сельта»га (6:1) қарши ўйинларни бошқарган эди. Шунингдек, Хосе Эрнандес «Реал» иштирокидаги «Эспаньол»га қарши (6:0) учрашувни бошқарган.
«Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтадиган навбатдаги «Эль-Классико» 2 апрель куни, Тошкент вақти билан 23:30 да бошланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада «Барселона» жамоаси «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)