Туркия пойтахтидаги 37 кишининг умрига зомин бўлган портлашни 24 ёшли террорчи-худкуш аёл амалга оширган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вазирликнинг билдиришича, «терактни Карс вилояти, Кагизман шаҳрида яшаган, 1992 йилда туғилган Сехер Чагла Демир амалга оширган. У 2013 йили Курдистон ишчи партияси сафига кирган, кейинчалик суриялик курдларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш отрядларида машғулотлар ўтаган».
Эслатиб ўтамиз, 14 март, душанба куни Туркия расмийлари Анқарадаги портлашда Баликесир университети талабаси бўлган аёлнинг қўли борлигини маълум қилган, бироқ унинг шахсини тўлиқ ошкор этмаганди.
Изоҳ (0)