Туркиянинг Диёрбакир вилояти ҳокимияти 15 март, сешанба куни Бағлар уездининг Қайнартепа туманида муддатсиз комендантлик соати жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бир неча кун муқаддам мамлакат ички ишлар вазири Эфкан Ала тез орада Туркияда ман этилган Курдистон ишчи партиясига қарши аксилтеррор операцияси бошланишини эълон қилган эди. Операция ўтказилиши кутилаётган Юксекова (Хаккари вилояти), Ширнак (Ширнак вилояти) ва Нусайбин (Мардин вилояти) туманларида комендантлик соати жорий этилган эди. Булар қаторига Қайнартепа ҳам қўшилди.
Маҳаллий ҳокимиятнинг баёнотида комендантлик соати «айирмачи террорчи гуруҳ аъзоларини йўқ қилиш, баррикадаларни йиғиштириш ва қўлбола портловчи ускуналарни зарарсизлантириш, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида жорий этилгани таъкидланди.
Изоҳ (0)