Венесуэла расмийлари мамлакат жануби-шарқидаги Тумеремо туманида ўлдирилган кончилардан аксариятининг жасади топилганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Тумеремода шу ой бошида 28 нафар кончи йўқолгани ва ўлдирилгани ҳақида овозалар тарқалган, бироқ аслида гап 21 киши ҳақида кетаётганига деярли ишоничимиз комил. Улардан 18 нафарининг жасади Нуэво-Кальяодан топилди. Ҳозир бу ҳудудда мутахассислар гуруҳи, жумладан, суд-тиббиёт экспертлари ишламоқда. Биз Тумеремода аслида нима рўй бергани ва бунинг айбдорларини топиш ниятидамиз», — дея таъкидлаган мамлакат бош прокурори Луиса Ортега Диас.
Маълумотларга кўра, кончилар йирик олтин конини топганларидан сўнг номаълум қуролланган кимсалар томонидан ўлдирилган. Уларни қидиришга Венесуэла қуролли кучларининг мингдан зиёд зобит ва аскарлари сафарбар этилганди.
Изоҳ (0)