Самолётларнинг биринчи гуруҳи Суриядаги Хмеймим авиабазасидан Россиядаги доимий манзилларига учиб кетди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги пресс-релизида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
«Гуруҳ таркибидан ‘етакчи’ — Ту-154 самолёти, шунингдек, Су-34 бомбардимончилари ўрин олган. Улар Россия Федерацияси чегарасига қадар гуруҳ бўлиб учиб боради, чегарадан ўтгач, мустақил равишда ўз аэродромларига йўл олади», — дейилади пресс-релизда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хмеймим авиабазасининг техник персонали самолётларни Россиядаги аэродромларга учиш учун узоқ парвозга тайёрлашга киришгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)