Россия контингентининг Суриядан олиб чиқилиши музокаралар натижаси эмас, балки президент Владимир Путиннинг қарори бўлган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бу Россия президенти — олий бош қўмондоннинг Суриядаги контингентимиз фаолияти якунлари бўйича қабул қилган қарори. Яъни, эришилган натижалардан келиб чиқиб, президент қўйилган асосий мақсад умуман олганда бажарилгани тўғрисидаги хулосага келди. Бу қарор музокаралар чоғида муҳокама қилинмаган», — дея таъкидлаган Песков.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 14 март, душанба куни Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берди.
15 март, сешанба кунидан бошлаб самолётларнинг биринчи гуруҳи Хмеймим авиабазасидан Россияга йўл олди.
Изоҳ (0)