Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати 29-турида «Лас-Пальмас»га қарши (2:1) кечган ўйин давомида тўпга атиги 28 маротаба тегиниб, ушбу кўрсаткич бўйича Ла Лигада шахсий антирекордини янгилади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Португалиялик футболчининг аввалги антирекорди 38 та тегинишни ташкил қилган. 31 ёшли ҳужумчи «Эйбар» ва «Райо Вальекано»га қарши ўйинларда тўпга 38 мартадан тегинган эди.
Қайд этиш керакки, Роналду Испания чемпионатининг 7 ўйинида тўпга 28 мартадан камроқ тегинган. Бироқ ўша ўйинларда у майдонда 45 дақиқа ва ундан камроқ ҳаракат қилган эди.
Европа Чемпионлар Лигаси доирасида Роналдунинг тўпга тегиниш бўйича антирекорди 16 тани ташкил қилади. 2013/14 йилги мавсумда «Реал» ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинида «Бавария»га қарши (1:0) баҳс олиб борган эди. Роналду 73-дақиқада захирадан майдонга тушиб, тўпга 16 маротаба тегинган.
Изоҳ (0)